Хурматли акциядорлар!

 “Қўқон ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2024 йил 24 июнь куни соат 14-00 да Қўқон шахар, Мовароуннахр  кўчаси 84 –уй манзилида ўтказилади. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорларини шакллантириш 2024 йил 18 июнь кунги реестрига асосан амалга оширилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2024 йил 24 июнь куни соат 13-00 дан 13-30 гача амалга оширилади.

Кун тартибидаги масалалар:

  1. 2023 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
  2. 2023 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. 2023 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш.
  4. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.
  5. 2023 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш.
  6. 2024 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.
  7. Жамият бошқаруви аъзоларини сайлаш.
  8. Жамият бошқаруви раисини ваколатини узайтириш ёки муддатдан олдин тугатиш.
  9. Жамиятнинг 2024 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг миқдорини белгилаш.
  10. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини хабар бериш шаклини тасдиқлаш.
  11. “Қўқон энергомарказ” МЧЖ Устав жамғармасидаги “Қўқон ёғ-мой” АЖ нинг улуши сотилишини белгилаш.

Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлик вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар олиш ва унда кўриладиган масалаларнинг хужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга ёки телефон рақамларга мурожат қилиш мумкин.

Қўқон шахар, Мовароуннахр кўчаси 84 –уй тел:

(код 0373) 542-47-29; 542-24-82.

Электрон почта манзили: kokand_mjk@mail.ru

Веб-сайт: quqonyogmoy.uz

     Кузатув кенгаши

  • 05.Iyun.2024