Хурматли акциядорлар!

 

“Қўқон ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 21 апрель куни соат 14-00 да Қўқон шахар, Мовароуннахр  кўчаси 84 –уй манзилида ўтказилади. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорларини шакллантириш 2023 йил 17 апрель кунги реестрига асосан амалга оширилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2023 йил 21 апрель куни соат 13-00 дан 13-30 гача амалга оширилади.

 

 

Кун тартибидаги масалалар:

 

 

  1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиш регламентини ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
  2. Халқаро аудиторлик ташкилотлари иштирокида миллий ва халқаро стандартлар бўйича аудит ташкилотини тасдиқлаш.

Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлик вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар олиш ва унда кўриладиган масалаларнинг хужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга ёки телефон рақамларга мурожат қилиш мумкин.

 

Қўқон шахар, Мовароуннахр кўчаси 84 –уй тел:

(код 0373) 542-47-29; 542-24-82.

Электрон почта манзили: kokand_mjk@mail.ru

Веб-сайт: quqonyogmoy.uz

 

 

Кузатув кенгаши

  • 24.Mar.2023