НАВБАТДАН ТАШКАРИ УМУМИЙ ЙИГИЛИШ УТКАЗИШ ТУГРИСИДА!
Хурматли акциядорлар!
“Қўқон ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 13 апрель куни соат 14-00 да Қўқон шахар, Мовароуннахр кўчаси 84 –уй манзилида ўтказилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорларини шакллантириш 2022 йил 7 апрель кунги реестрига асосан амалга оширилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 13 апрель куни соат 13-00 дан 13-30 гача амалга оширилади.
Кун тартибидаги масалалар:
1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиш регламентини ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2.Жамият томонидан АТБ “ИнФинБанк” Қўқон филиалидан олинган 11 000 000 (ўн бир миллион) АҚШ доллар миқдоридаги кредит маблағлари суммасини 14 000 000 (Ўн тўрт миллион) АҚШ долларига ошириш ва қўшимча шартлар киритиш тўғрисида – йирик битим тузиш тўғрисида.
“Қўқон ёғ-мой” АЖ акциядорларининг 2022 йил “13” апрелдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишида Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 84-моддасининг йирик битим тасдиқланиши кутилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига асосан овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамият томонидан йирик битим тузиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир, ўзларига тегишли акциялар жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади, ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида бозор нарҳида қайтариб сотиб олинади, Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси акциядорларда ўзларига қарашли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилиш ҳуқуқи юзага келишига сабаб бўлган қарор қабул қилинган санадаги жамият соф активлари қийматининг ўн фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас, бундан жамиятнинг ўзгартирилиши ҳоллари мустасно. Қайтариб сотиб олиш талаби қўйилган акцияларнинг умумий сони ушбу қисмда белгиланган чеклов инобатга олинган ҳолда жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сонидан ошиб кетган тақдирда акциялар акциядорлардан қўйилган талабларга мутаносиб равишда қайтариб сотиб олиниши белгиланган. Агар Сизга тегишли бўлган акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш бўйича қарор қабул қилган бўлсангиз, яшаш жойингиз ҳамда қайтариб сотиб олиш бўйича талаб этиладиган акциялар сонини кўрсатган ҳолда ёзма мурожатингиз 2022 йил “13” апрелдаги навбатдан ташқари умумий йиғилишга тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай, жамиятга тақдим этилиши сўралади. Ёзма мурожаатингиз “Қўқон ёғ-мой” АЖга Фарғона вилояти Қўқон шахар, Мовароуннахр кўчаси 84 –уй манзилига жўнатилиши сўралади. Сизга тегишли акцияларнинг бир донаси “Қўқон ёғ-мой” АЖ акцияларининг охирги котировка нархи “Тошкент” Республика фонд биржасида 6 315 сўмдан олди-сотди савдоси амалга оширилган, 6 315 сўм қиймати бўйича амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда қайтариб сотиб олинади.
Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлик вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.
Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар олиш ва унда кўриладиган масалаларнинг хужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга ёки телефон рақамларга мурожат қилиш мумкин.
Қўқон шахар, Мовароуннахр кўчаси 84 –уй тел:
(код 0373) 542-47-29; 542-24-82.
Электрон почта манзили: kokand_mjk@mail.ru
Веб-сайт: quqonyogmoy.uz
Кузатув кенгаши