Д И Қ Қ А Т Т А Н Л О В !

“Қўқон ёғ – мой” АЖ жамиятда корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини жорий этиш ишларини баҳолаш учун мустақил баҳолаш ташкилотини танлаш бўйича танлов эълон қилади:

 

Танловда қатнашишни ҳоҳловчилар ўз тижорат таклифларини 2016 йилнинг 1 октябрига қадар жамиятга шахсан, почта алоқаси орқали ёки электрон почта орқали юборишлари мумкин.

 

“Қўқон ёғ – мой” АЖда корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини жорий этиш ишларини баҳолаш учун мустақил ташкилотни танлаш танлов бўйича барча хужжатлар қабул қилингандан ва танлов муддати тугагандан сўнг жамият Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

 

Танлов шартлари:

-АЖларда корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолашни ўтказиши мумкин бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилганлиги;

-Тегишли лицензияга эгалиги;

-Ушбу соҳадаги маҳаллий ва хорижий бозордаги тажрибаси;

-Қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш, корпоратив бошқарув тамойиллари бўйича билим ва малакага эга бўлиши керак.

 

Хужжатлар қуйидаги манзилга юборилиши лозим: 150707, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Маворауннахр кўчаси 84 – уй.

Қўшимча маълумотлар учун:

Телефон/факс: (0373) 542-47-29

Электрон почта манзили: Kokand_MJK@mail.ru

Жамият веб-сайти: www.quqonyogmoy.uz

Кузатув кенгаши.

  • 31.Окт.2022