“Қўқон ёғ-мой” АЖ Кузатув Кенгашининг 29.01.2019 йилдаги № 4 сонли мажлиси Қарорига кўра Қўқон шаҳар, Мовароуннахр кўчаси 84 – уй жамият мажлислар залида, 2019 йил 11 февраль соат 14-00 да жамиятнинг51 фоиз овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи йирик акциядор – Давлат активларини бошқариш агентилигининг 28.01.2018 йилдаги № 36/01-29-сонли талабига асосан жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қиламиз.
Кун тартибидаги масалалар:
1.Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
2. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
3. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
Жамият акциядорларини Умумий Йиғилишига хабардор қилиш учун реестр шакллантирилган сана 29.01.2019 йил.
Умумий Йиғилишда овоз бериш ҳуқуқига эга акциядорлар руйхатини тузиш учун реестр шакллантирилган сана 05.02.2019 йил.
Акциядорларни рўйхатга олиш 11.02.2019 йил соат 13-00дан жамият мажлислар зали фойесида бошланади.
Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.
Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар олиш ва унда кўриладиган масалаларнинг хужжатлари билан танишиш учун қуйидаги манзилга ёки телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:
Қўкон шаҳар, Мовароуннахр кўчаси 84-уй. тел: (код 0373) 542-47-29; 542-24-82; 542-19-26
Электрон почта манзили:Kokand_MJK@mail.ru
Веб-сайт: quqonyogmoy.uz
Кузатув кенгаш