Хурматли акциядорлар!

 

«Қўқон ёғ-мой» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2021 йил 30 июнь куни соат 14-00 да Қўқон шахар, Мовароуннахр  кўчаси 84 –уй манзилида ўтказилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2021 йил 30 июнь куни соат 13-00 дан 13-30 гача амалга оширилади.

   Кун тартибидаги масалалар:

 

  1. 2020 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
  2. 2020 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.
  3. 2020 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш.
  4. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.
  5. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.
  6. 2020 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш.
  7. 2021 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.
  8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  9. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  10. 10. Жамият бошқаруви аъзоларини сайлаш.
  11. Жамият бошқаруви раисини ваколатини узайтириш ёки муддатдан олдин тугатиш.
  12. Жамиятнинг 2021 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг миқдорини белгилаш.
  13. Жамиятнинг янги таркибий тузилмасини (структурасини) тасдиқлаш.
  14. Давлат Активларини Бошқариш Агентлигининг 2021 йил 11 май кунги 01/08-17-724-сонли хатини умумий йиғилиши муҳокамаси ва қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.
  15. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини хабар бериш шаклини тасдиқлаш.

            Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлик вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.

            Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар олиш ва унда кўриладиган масалаларнинг хужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга ёки телефон рақамларга мурожат қилиш мумкин.

Қўқон шахар, Мовароуннахр кўчаси 84 –уй тел: (код 0373) 542-47-29; 542-24-82.

Электрон почта манзили: kokand_mjk@mail.ru

Веб-сайт: quqonyogmoy.uz

 

Кузатув кенгаши

  • 31.Окт.2022