Хурматли акциядорлар!
“Қўқон ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 21 Август куни соат 14-00 да Қўқон шахар, Мовароуннахр кўчаси 84 –уй манзилида ўтказилади. Акциядорларни хабардор қилишнинг 2024 йил 31 июль биринчи реестрига асосан амалга оширилади. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорларини шакллантириш 2024 йил 15 Август кунги реестрига асосан амалга оширилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2024 йил 21 Август куни соат 13-00 дан 13-30 гача амалга оширилади.
Кун тартибидаги масалалар:
1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиш регламентини ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2. Кузатув кенгаши аъзолигига “OIL WORLD IMPEX” МЧЖ томонидан тавсия этилган номзодни киритиш тўғрисида.
3. “Қўқон энергомарказ” МЧЖ Устав жамғармасидаги “Қўқон ёғ-мой” АЖ нинг улушини сотиш тўғрисида.
Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлик вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.
Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар олиш ва унда кўриладиган масалаларнинг хужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга ёки телефон рақамларга мурожат қилиш мумкин.
Қўқон шахар, Мовароуннахр кўчаси 84 –уй тел:
(код 0373) 542-47-29; 542-24-82.
Электрон почта манзили: kokand_mjk@mail.ru
Веб-сайт: quqonyogmoy.uz
Кузатув кенгаши