Хурматли акциядорлар!

 

“Қўқон ёғ-мой” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2026 йил 26 июнь куни соат 15-00 да Қўқон шахар, Қоғозгарлик кўчаси 1–уй манзилида ўтказилади. Акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилишини ўтказиш учун жамият акциядорларини шакллантириш 2026 йил 22 июнь кунги реестрига асосан амалга оширилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2026 йил 26 июнь куни соат 14-00 дан 14-30 гача амалга оширилади.

Кун тартибидаги масалалар:

 

1. 2025 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.

2. 2025 йилда жамият молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.

3. 2025 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш.

4. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

5. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.

6. 2025 йил якуни бўйича жамият соф фойда (зарари)ни тақсимлаш.

7. Жамиятнинг 2026 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг миқдорини белгилаш.

8. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини хабар бериш шаклини тасдиқлаш.

Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини хабар бериш шаклини тасдиқлаш.

Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлик вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар олиш ва унда кўриладиган масалаларнинг хужжатлар билан танишиш учун қуйидаги манзилга ёки телефон рақамларга мурожат қилиш мумкин.

Қўқон шахар, Қоғозгарлик кўчаси 1–уй

тел: (код 0373) 542-47-29; 542-24-82.

Электрон почта манзили: quqonyogmoy@gmail.com

Веб-сайт: quqonyogmoy.uz

Кузатув кенгаши

  • 05.Июн.2026