|
«Қўқон ёғ-мой» АЖ акциядорларининг 2014 йил 20 декабрдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан
«ТАСДИҚЛАНГАН»
___________________________ (Кузатув Кенгаш Раиси) |
«Қўқон ёғ-мой» акциядорлик жамияти
акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисидаги
НИЗОМ
1.Умумий қоидалар.
2.Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатлари.
3.Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқи. Акциядорларни ва уларнинг ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш.
4.Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўриш.
5.Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш ва ўтказиш тартиби.
6.Умумий йиғилиш кворуми.
7.Умумий йиғилишнинг ишчи органлари ва унинг олиб бориш тартиби.
8.Акциядорлар умумий йиғилиши баёни.
9.Акциядорлар умумий йиғилиши қарорларини бажариш.
1-Илова. Умумий йиғилишининг қайд қилиш рўйхати.
2-Илова. Бюллетень.
3-Илова. Ишончнома.
3а-Илова. Ишончнома.
4-Илова. Хабарнома.
5-Илова. Акциядорларнинг умумий йиғилишининг кун тартибига таклифлар киритиши.
6-Илова. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги акциядорларнинг талаби.
7-Илова. Кузатув кенгашининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилишида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тартибини ташкиллаштирилиши.
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1.Мазкур Низом «Қўқон ёғ-мой» акциядорлик жамияти (матн давомида «Жамият» деб номланади) акциядорлар умумий йиғилишининг мақомини ва унинг ишини, уни ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш тартибини белгилайди.
1.2.Низом «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ҳамда Жамият Уставига ва амалдаги қонунчиликка асосан ишлаб чиқилган.
1.3.1.3.Жамият ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.
1.4.Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши жамият уставида белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг Кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг коллегиал ижроия органининг аъзолари, билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.
1.5.Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.
1.6.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
2. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ
2.1. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
а)Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
в)Жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
г)Жамият Кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
д)эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
е)Жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш;
ж) Жамиятнинг устав капиталини камайтириш;
и)Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
к)Жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
л)Жамиятнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
м) Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
н)Жамият Кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Жамият Кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;
о)Жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
п)қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
р)акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни сотиб олишда акциядорнинг имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарорни қабул қилиш;
с)акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
т)акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
у)жамиятнинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни, шунингдек уларнинг энг юқори миқдорларини белгилаш;
ф) қонунчиликда белгиланган ҳолларда Жамият томонидан йирик битимлар ва Жамият аффилланган шахслари билан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
х)қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
2.2. Юқорида а), б), в), д), н), ф) кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.
3. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШДА ҚАТНАШИШ ҲУҚУҚИ. АКЦИЯДОРЛАРНИ ВА УЛАРНИНГ ВАКОЛАТЛИ ВАКИЛЛАРИНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ
3.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.
3.2. Жамият акциядорларининг реестрига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди, мазкур реестр шакллантирилган санада унга киритилмай қолган шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган ёки реестрни шакллантиришда йўл қўйилган хатолар тузатилган ҳоллар бундан мустасно.
3.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар (уларнинг вакиллари), жамият аудитори, Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва ижроия органининг аъзолари (агар овоз бериш бюллетенига киритилган номзодлар, яъни Кузатув Кенгаш аъзолари, тафтиш комиссияси ва ижроия органи раҳбарини мухокама қилганда уларнинг иштирок этиши таклиф этилади) эга.
3.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар (уларнинг вакиллари) умумий йиғилиш ўтказиладиган вақт ва жойда руйхатдан ўтишлари шарт.
3.5. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида иш юритади. Овоз беришга доир ишончномада ваколат берган ва вакил қилинган шахс тўғрисидаги маълумотлар (исми-шарифи ёки номи, яшаш жойи ёки жойлашган ери, паспортига оид маълумотлар) бўлиши лозим.
3.6. Жисмоний шахсларни акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш акциядорнинг шахсини тасдиқловчи паспорт ёки бошқа ҳужжат асосида, уларнинг вакиллари эса акциядорнинг номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда амалга оширади. Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.
3.7. Юридик шахс раҳбари жамият акциядори умумий йиғилишдаги ўз ваколатларини лавозимга тайинлаш тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжат ҳамда шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида амалга оширади. Юридик шахс номидан овоз беришга доир ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади.
3.8. Акциядор юридик шахснинг вакили акциядорлар умумий йиғилишида ташкилот раҳбарининг имзоси билан ёки бунга таъсис ҳужжатлари билан вакил қилинган бошқа шахснинг имзоси чекилган, ушбу ташкилотнинг муҳри билан тасдиқланган унинг номига берилган ишончнома мавжуд бўлган тақдирда қатнашиши мумкин.
3.9. Жамият акциядорлари реестрига биноан ушбу Низомнинг 1-иловасига кўрсатилган шаклда қайд этиш рўйхати тузилади. Қайд этиш рўйхати рисола ҳолига келтирилган, тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган ва акциядорлик жамияти муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
3.10. Умумий йиғилишни ўтказишда акциядорлар (уларнинг вакиллари) қайд этиш рўйхатига имзо чекадилар ва жамият акциядорлари реестри маълумотлари бўйича белгиланган ҳар бир акциядорнинг овоз берувчи акциялари сонидан келиб чиқиб овоз бериш учун ушбу Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклида бюллетен ёки бюллетенлар тўпламини оладилар.
3.11. Агар йиғилиш қатнашчиси бир ёки бир неча акциядорнинг манфаатларини ифодалашга ишончнома тақдим этса, у ҳолда унга у ифодалаётган акциядор (акциядорлар) учун овоз беришга бюллетень берилади, рўйхатдан ўтиш рўйхатида эса у ифодалаётган акциядорнинг фамилияси қаршисига “__________та (сони) овоз берувчи акциялар бўйича “_____” да берилган ишончнома бўйича” деган ёзув қайд этилади ҳамда вакилнинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади (3 ва 3а иловалар).
3.12. Агар жамиятнинг акцияси бир нечта шахснинг умумий улушли мулкида бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколатлари уларнинг хоҳишига кўра умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири ёки уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак.
4. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ
4.1. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда жамиятнинг Кузатув кенгаши қуйидагиларни белгилайди:
умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойни;
умумий йиғилишнинг кун тартибини;
умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган санани;
умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга ва давлат вакилига хабар қилиш тартибини;
умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этиладиган ахборот (материаллар) рўйхатини;
овоз бериш бюллетенининг шакли ва матнини.
4.2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин 4-иловага асосан Жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади. Жамият давлат вакилини акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кун олдин ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Жамият акциядорнинг талабига кўра акциядорга у акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрига киритилганлиги тўғрисида ахборот тақдим этиши шарт.
4.3. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабарда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
жамиятнинг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва электрон почта манзили;
умумий йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жой;
жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана;
умумий йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар;
умумий йиғилишни ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот (материаллар) билан акциядорларни ва давлат вакилини таништириш тартиби.
4.4. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўрилаётганда акциядорларга ва давлат вакилига тақдим этилиши лозим бўлган ахборотга (материалларга) жамиятнинг йиллик ҳисоботи, жамиятнинг йиллик молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан жамият тафтиш комиссиясининг ва аудиторлик ташкилотининг хулосаси, жамият Кузатув кенгашининг, бошқарув раиси билан тузилган шартноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, шартномани қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек жамиятнинг Кузатув кенгаши ҳамда тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамиятнинг уставига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги устави лойиҳаси киради.
4.5. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига таклифлар (5-иловага ассосан) Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) жамиятнинг молия йили тугаганидан кейин ўттиз кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда жамият Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.
4.6. Акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига масала уни қўйиш сабаблари, масалани киритаётган акциядорларнинг (акциядорнинг) исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда киритилади. Жамият Кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига номзодлар кўрсатиш тўғрисида таклифлар киритилганда, шу жумладан ўзини ўзи номзод қилиб кўрсатилган тақдирда номзоднинг исми-шарифи, унга тегишли акцияларнинг сони ва тури (агар номзод жамият акциядори бўлса), шунингдек номзодни кўрсатаётган акциядорларнинг исми-шарифи (номи), уларга тегишли акцияларнинг сони ва тури кўрсатилади.
4.7. Жамиятнинг Кузатув кенгаши тушган таклифларни кўриб чиқиши ҳамда қонунчиликда белгиланган муддат тугаганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай уларни акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритиш тўғрисида ёки мазкур кун тартибига киритишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.
4.8. Акциядорлар (акциядор) томонидан киритилган масала акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига, худди шунингдек кўрсатилган номзодлар жамиятнинг Кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритилиши керак, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно:
қонунчиликда белгиланган муддатга акциядорлар (акциядор) томонидан риоя этилмаган бўлса;
акциядорлар (акциядор) жамиятнинг қонунчиликда назарда тутилган миқдордаги овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
қонунчиликда назарда тутилган маълумотлар тўлиқ бўлмаса;
таклифлар қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаса.
4.9. Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият Кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори масалани киритган ёки таклиф тақдим этган акциядорларга (акциядорга) қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.
4.10. Жамият Кузатув кенгашининг масалани акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибига ёки номзодни жамият Кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига сайлов бўйича овоз бериш учун номзодлар рўйхатига киритишни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
5. АКЦИЯДОРЛАРНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЧАҚИРИШ ВА ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ
5.1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият Кузатув кенгашининг қарорига кўра:
унинг ўз ташаббуси асосида;
тафтиш комиссиясининг ёзма талаби;
жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талаби асосида ўтказилади (6-иловага асосан).
5.2. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) ёзма талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш ҳақида ёзма талаб тақдим этилган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
5.3. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги талабда йиғилиш кун тартибига киритилиши керак бўлган масалалар уларни киритиш сабаблари кўрсатилган ҳолда таърифланган бўлиши керак.
5.4. Жамиятнинг Кузатув кенгаши жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра чақириладиган акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибидаги масалаларнинг таърифига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.
5.5. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядордан (акциядорлардан) чиққан тақдирда, бу талабда умумий йиғилишни чақиришни талаб қилаётган акциядорнинг (акциядорларнинг) исми-шарифи (номи), унга тегишли акцияларнинг сони, тури кўрсатилган бўлиши лозим.
5.6. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги талаб акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилган шахс (шахслар) томонидан имзоланади.
5.7. Жамиятнинг тафтиш комиссияси ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядор (акциядорлар) акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида талаб тақдим этган санадан эътиборан ўн кун ичида жамият Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида ёки йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши керак.
5.8. Жамият тафтиш комиссиясининг ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин, агар:
акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни талаб қилаётган акциядор (акциядорлар) қонунчиликда назарда тутилган миқдордаги жамият овоз берувчи акцияларининг эгаси бўлмаса;
кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масалалардан бирортаси ҳам акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига кирмаса;
кун тартибига киритиш учун таклиф этилган масала қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаса.
5.9. Жамият Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисидаги қарори ёки бундай йиғилишни чақиришни рад этиш ҳақидаги асослантирилган қарори йиғилиш чақиришни талаб қилган шахсларга қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай юборилади.
5.10. Жамият Кузатув кенгашининг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақиришни рад этиш тўғрисидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
5.11. Жамият Кузатув кенгаши қонунчиликда белгиланган муддат ичида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда ёки уни чақиришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилган тақдирда, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши уни чақиришни талаб қилган шахслар томонидан чақирилиши мумкин. Бундай ҳолларда акциядорларнинг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрни акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра жамиятнинг маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.
5.12. Кузатув кенгашининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш бўйича масалаларни кўриб чиқишда акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 7-иловага ассосан чақирилади.
6. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ КВОРУМИ
6.1.Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.
6.2.Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
6.3.Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.
6.4.Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш қонунчиликда назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.
6.5.Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.
7. УМУМИЙ ЙИҒИЛИШНИНГ ИШЧИ ОРГАНЛАРИ ВА УНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ
7.1.Умумий йиғилишнинг раиси (раёсати), саноқ комиссияси ва котибият умумий йиғилиш ишчи органлари ҳисобланади.
7.2.Умумий йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланадилар. Бунда акциядорлар умумий йиғилиши раёсатининг таркибига Кузатув кенгаш раиси киради.
7.3.Акциядорлар умумий йиғилиши раиси акциядорлар умумий йиғилишида сайланади, йиғилишни олиб борилишини таъминлайди ва бунинг учун у ўз вазифаларини зарур тартибда бажарилиши учун лозим бўлган барча ваколатларга эга бўлади.
7.4.Умумий йиғилиш раиси йиғилишнинг боришига раҳбарлик қилади, Умумий йиғилиш ишчи орагнлари ишини мувофиқлаштиради, масалаларни муҳокама қилиш тартибини белгилайди, маърузачиларнинг нутқ сўзлашлари вақтини чегаралайди, йиғилишни олиб бориш ва овоз бериш давомида тушунтиришлар беради, залда тартиб ўрнатилишини назорат қилади.
7.5.Умумий йиғилиш раиси умумий йиғилиш баёни ва қарорини имзолайди.
7.6.Овозларни санаб чиқиш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, шунингдек овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун жамият Кузатув кенгаши томонидан саноқ комиссияси тузилиб, унинг аъзолари сони ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
7.7.Саноқ комиссиясининг таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак. Саноқ комиссияси таркибига жамият Кузатув кенгашининг аъзолари, тафтиш комиссиясининг аъзолари, жамият Бошқаруви аъзолари, шунингдек ана шу лавозимларга номзоди кўрсатилган шахслар кириши мумкин эмас.
7.8.Саноқ комиссияси акциядорларнинг умумий йиғилишида кворум бор ёки йўқлигини аниқлайди, умумий йиғилишда овоз бериш ҳуқуқларининг акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан амалга оширилиши муносабати билан юзага келадиган масалаларни тушунтиради, овозга қўйиладиган масалалар бўйича овоз бериш тартибини тушунтиради, овоз беришнинг белгиланган тартиби ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқларини таъминлайди, овозларни санаб чиқади ва овоз бериш якунларини чиқаради, овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, овоз бериш бюллетенларини жамиятнинг архивига топширади.
7.9.Акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси — битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.
7.10.Акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартиби масалалари бўйича овоз бериш овоз бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.
7.11.Овоз бериш бюллетенларининг шакли ва матни ушбу Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклида жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши жамият Кузатув кенгаши томонидан чақирилмаган ҳоллар бундан мустасно. Овоз бериш бюллетени умумий йиғилишда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган акциядорга (унинг вакилига) берилади.
7.12.Овоз бериш бюллетенида: жамиятнинг тўлиқ фирма номи, акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси, вақти ва жойи, овоз беришга қўйилган ҳар бир масаланинг таърифи ва уни кўриб чиқиш навбати, овоз беришга қўйилган ҳар бир масала бўйича «ёқлайман», «қаршиман» ёки «бетарафман» деган мазмундаги сўзлар билан ифодаланган овоз бериш вариантлари кўрсатилган бўлиши (бундан овоз беришга қўйилган масалага «ёқлайман» деган мазмундаги сўз билан ифодаланадиган кумулятив овоз бериш мустасно), овоз бериш бюллетени акциядор (унинг вакили) томонидан имзоланиши лозимлиги тўғрисидаги кўрсатма бўлиши керак.
7.13.Жамиятнинг Кузатув кенгаши ёки тафтиш комиссияси аъзосини сайлаш тўғрисидаги масала юзасидан овоз бериш ўтказилган тақдирда, овоз бериш бюллетенида номзод тўғрисидаги маълумотлар, унинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилиши лозим.
7.14.Овоз берилганида овоз берувчи қайси масала бўйича эҳтимол тутилган овоз бериш вариантларидан фақат биттасини қолдирган бўлса, ўша масала бўйича берилган овозлар ҳисобга олинади. Мазкур талабни бузган ҳолда тўлдирилган овоз бериш бюллетенлари ҳақиқий эмас деб топилади ва улардаги масалалар бўйича берилган овозлар ҳисобга олинмайди.
7.15.Агар овоз бериш бюллетенида овозга қўйилган бир нечта масала кўрсатилган бўлса, бир ёки бир нечта масалага нисбатан қонунчиликда кўрсатилган талабга риоя этилмаганлиги бюллетеннинг умуман ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлмайди.
7.16.Овоз бериш якунлари бўйича саноқ комиссияси овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузади, баённома жумладан акциядорлар умумий йиғилишининг кворуми мавжудлиги тўғрисидаги маълумотларни ҳам ўз ичига олади ва саноқ комиссиясининг аъзолари томонидан имзоланади.
7.17.Овоз бериш якунлари тўғрисида баённома тузилганидан ва акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси имзоланганидан кейин овоз бериш бюллетенлари саноқ комиссияси томонидан муҳрланади ҳамда сақлаб қўйиш учун жамиятнинг архивига топширилади.
7.18.Овоз бериш якунлари тўғрисидаги баённома акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасига қўшиб қўйилиши лозим.
7.19.Овоз бериш якунлари акциядорларнинг овоз бериш ўтказилган умумий йиғилишида ўқиб эшиттирилади, шунингдек акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин овоз бериш якунлари тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилиш орқали акциядорлар эътиборига етказилади.
7.20.Акциядорлар умумий йиғилишини олиб бориш тартиби акциядорларнинг ҳар бир умумий йиғилишида мазкур низомга мувофиқ тасдиқланади.
7.21.Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида сайланган саноқ комиссияси бир йил давомида агар таркибида ўзгариш бўлмаса кейин бўладиган навбатдан ташқари умумий йиғилишларда ҳам ўз фаолиятини давом эттиради. Саноқ комиссияси умумий йиғилишга келган акциядорларни рўйхат бўйича овозларини ҳисоблаб чиқиб, йиғилиш кворумини аниқлайди.
7.22.Кузатув кенгаш раиси умумий йиғилишни очиб аввал саноқ комиссиясига сўз беради, йиғилиш кворуми бўйича саноқ комиссияси мажлис қарорини маълумот учун овозга қўяди, йиғилишни очиқ деб эълон қилади, саноқ комиссиясини, йиғилиш раиси ва котибини сайлашни таклиф этади.
7.23.Акциядорлар ташаббусига кўра чақирилган умумий йиғилиш йиғилишни чақирган шахслар томонидан юқорида қайд қилинган тартибда олиб борилиши мумкин.
7.24.Умумий йиғилишни олиб бориш тартиби йиғилишнинг бошланиши ва тахминан тамом бўлиши вақтини, нутқлар қанча давом этиши ва танаффусларни, кун тартиби масалаларининг изчиллигини, кун тартиби масалалари бўйича маърузачиларнинг фамилиялари ва лавозимларини, овоз беришни амалга ошириш ва унинг натижаларини эълон қилиш тартибини назарда тутади.
7.25.Йиғилиш давомида пайдо бўлувчи жорий масалаларни раис муҳокама қилинаётган масала бўйича акциядорлар умумий йиғилишида бош принципдан: ҳар бир қатнашчининг белгиланган вақт доирасида сўзга чиқиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлигидан келиб чиқиб яккабошчилик билан ҳал этилади.
7.26.Кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирганлар умумий йиғилиш котибига муҳокама қилинадиган масалани кўрсатган ҳолда буюртманома берадилар.
7.27.Кун тартибининг барча масалалари муҳокама қилингандан кейин йиғилиш раиси акциядорлар умумий йиғилишини ёпиқ деб эълон қилади.
8. АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ БАЁНИ
8.1.Умумий йиғилиш котиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланади.
8.2.Котиб номзодини аниқлашга нисбатан мазкур низомнинг 7.7. бандига мувофиқ саноқ комиссияси аъзоларини тайинлашга қўйиладиган талабларга ўхшаш талаблар қўйилади.
8.3.Умумий йиғилиш котиби:
умумий йиғилишнинг боришини баёнга қайд этиб боради;
ёзма буюртманомалар бўйича йиғилиш кун тартиби масалаларини муҳокама қилишда қатнашиш истагини билдирувчилар рўйхатини олиб боради;
умумий йиғилиш ёпилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасини икки нусхада тузади.
8.4.Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида:
акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилган сана, вақт ва жой;
жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий сони;
умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар эга бўлган овозларнинг сони;
умумий йиғилишнинг раиси (раёсати) ва котиби, йиғилиш кун тартиби кўрсатилади;
8.5.Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомасида маърузаларнинг асосий қоидалари, овозга қўйилган масалалар ҳамда улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари, йиғилиш қабул қилган қарорлар кўрсатилиши лозим.
8.6.Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.
8.7.Саноқ комиссияси баёни акциядорлар умумий йиғилишининг махсус қарори билан тасдиқланмайди, балки маълумот учун қабул қилинади ҳамда умумий йиғилиш баённомасига тикиб қўйилиши керак.
8.8.Акциядорлар умумий йиғилиши баёни имзолангандан кейин саноқ комиссияси йиғилиш ҳужжатларини, шу жумладан умумий йиғилиш акциядорларининг қайд қилиш рўйхатини, саноқ комиссияси аъзолари томонидан имзоланган мухрланган овоз бериш бюллетенларини, овоз бериш якунлари тўғрисидаги баёнларни ва акциядорлар умумий йиғилиши баёнини тикиб, номерлаб, жамият муҳри билан тасдиқлаб, сақлаш учун жамият архивига топширади.
10.АКЦИЯДОРЛАР УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ҚАРОРЛАРИНИ БАЖАРИШ
11.
9.1.Акциядорлар умумий йиғилиши қарорлари бажарилиши устидан назорат қилишни, башарти йиғилиш қарорида ўзгача ҳол қайд этилмаган бўлса ва баёнда акс эттирилмаган бўлса, жамият Кузатув кенгаши амалга оширади.
9.2.Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари умумий йиғилишда ҳозир бўлган, шунингдек ҳозир бўлмаган барча акциядорлар томонидан, уларга тегишли қисми бўйича бажарилиши мажбурийдир.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши
тўғрисидаги Низомга 1-илова
«Қўқон ёғ-мой» АЖ акциядорларининг
__________йил ______________ да ўтказиладиган йиллик (навбатдан ташқари)
умумий йиғилишининг қайд қилиш рўйхати
Т/р |
Акциядор фамилияси, исми, отасининг исми (номи) |
Депо хисоб рақами |
Овоз берувчи акция лар сони |
Акция дорнинг имзоси |
(вакил бор бўлса, тўлдирилади) |
||||
Вакил фамилияси, исми, отасининг исми (номи) |
Ишончнома рақами |
Ишончнома берилган сана |
Овоз берувчи акциялар сони |
Вакил имзоси |
|||||
1 |
2 |
3 |
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
10 |