Главная
» Biz haqimizda
Biz haqimizda

“ҚЎҚОН ЁҒ-МОЙ”

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ТАРИХИ

     1870 йилларда Қўқон Хонлиги тугатилиниб, Россия империясининг Туркистон губернаторлигига бирлаштирилган. Қўқон Ўрта Осиёнинг савдо маркази ҳисобланиб, Россиянинг йирик шаҳарларидан савдогарлар кела бошлаганлар. Лекин, ўша йиллари Қўқонда саноат корхоналари бўлмаган. 1883 йилда Москвалик савдогар чигит тозалаш заводи яқинидан, Аччиқкўл ҳудудидан ер сотиб олган ва ёғ ишлаб чиқаришга мўлжалланган завод қурган 1884 йил 26 сентябрда ишга туширган.

     Завод вальцовка, қовуриш қозонига эга бўлган тегирмондан, 2 та янчгич(дробилка), 2 та гидравлик пресс ва кунжарани майдаловчи дастгоҳларга эга бўлган. 10 соатда 35 пуд ёғ ишлаб чиқарган(35*16.380=16.380).

     1910 йилда ака-ука Вадьяевлар заводни сотиб олиб, бирмунча технологик дастгоҳлар билан жиҳозлайдилар. Заводдан кўп яхши ёғчи мутахассисларнинг кетиб қолиши, баъзи бирларининг қамалиб кетиши натижасида заводда ишлаб чиқариш пасайиб кетган ва технологик дастгоҳлар эскира бошлаган. Кейинчалик Андреевлар саноат бирлашмаси билан қўшилган. Эскирган технологик дастгоҳлар янгиси билан қайта жиҳозланган. Қуввати 200 тонна чигитни қайта ишлашга мослаштирилган, 10 та прессдан иборат бўлиб, 32 тонна пахта ёғи ишлаб чиқарилган. Йиллик қуввати 40-45 минг чигит ишлаб, 6.5-7.5 минг тонна ёғ ишлаб чиқарилар эди.

1917-1918 йилларда катта меҳнат жамоасига эга бўлиб, кўпчилик ишлар қўл меҳнати билан бажарилар эди. Айниқса чигитни ишлаб чиқаришга тайёрлаш пахта экилган ҳудудларда хусусий ерларда қўриқчиларнинг назорати асосида амалга оширилар эди.

Иккинчи Жаҳон Урушига кўпгина ишчилар сафарбар этилиб, кўплари қаҳрамонларча ҳалок бўлдилар. Булардан Аминжонов Азимжон, Петров Леонид Иосифович, Лисухин Федор Михайлович ва бошқалар. Кетганлар ўрнига ёш кадрлар келиб тўлдилар. Булардан Ирназаров Тошбек, Қаюмов Ҳамиджон, Қодиров Собиржон, Кенжабоев Қобилжон, Каменько Прокофий Яковлевич, Бадаминшин Ахия Садриддинович ва бошқалар.

Уруш йилларидан кейин ишлаб чиқариш қуввати 350 тонна суткасига етказилиб, 55-60 тонна ёғ ишлаб чиқарила бошланди. Йиллик  ишлаб чиқарилган чигит миқдори 105-110 минг тонна, ёғ эса 17-18 минг тоннани ташкил этди. Завод жамоаси тинмай меҳнат қилиб, қилиб юқори меҳнат интизомига ва кўрсаткичларга эришиб, мусобақаларда ғолиб чиқиб, кўчма “Қизил Меҳнат Байроғи”ни қўлга киритганлар. Ҳозирга келиб кенгайтирилиб, экстракция қурилиб, мевали данаклардан қовун, тарвуз, узум, томат(помидор) уруғларидан, соя, масхар донларидан ёғ олиб келинмоқда. Ҳозирги асосий ишлаб чиқариш заводи Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Украинадан кўчириб келтирилган қанд заводи асосида 1955 йил ёғ-экстракция заводига айлантирилган. Цехлар ёғ ишлаб чиқариш технологиясига мослаштирилиб, технологик дастгоҳлар ўрнатилган.

Экстракция цехига учта тизимдан иборат НД-1000 экстракторлари ўрнатилиб, лойиҳа қуввати 615 тоннага етказилган ва қўл меҳнатига чек қўйилган.

1956 йилда иккала завод қўшилиб, ёғ-мой комбинатига айлантирилган. 1962 йилда ёғ кислоталарини дистилляция қилиш цехи ишга туширилиб, хўжалик совуни ишлаб чиқариш цехида узлуксиз совутиш технологик тизими ўрнатилди. Дистилляция цехини ишга тушириш комбинатга келтирилаётган қимматбаҳо перегидролга эҳтиёж қолдирмади. Иккинчидан металл ва нефть саноатига энг керакли бўлган госсипол смоласини ишлаб чиқара бошлади. Бу тадбирларни амалга оширилиши совун ишлаб чиқаришни 4155 тоннадан 11589 тоннага купайтирди.

Комбинат муҳандис-техник ходимлари ва ишчилари институт билан ҳамкорликда тинмай меҳнатлари ва изланишлари натижасида бензин, пар, электроэнергия ва ёрдамчи материаллларни, хом-ашёларни иқтисод қилишда яхши натижаларга эришдилар, ишлаб чиқариш кўрсаткичларини яхшиладилар.

Комбинат рационализаторларнинг таклифлари билан нейтрализаторлар ва сушилкалар модернизация қилиниб, 100-110 тоннагага ёғни оқлаш қувватига эга бўлинди.

1965  йилда шротни дона ҳолда ишлаб чиқариш тизими ишга тушурилди.

1968 йилда ёғни мисцелла ҳолида оқлаш цехи (М.К.Қ.И.-К.О.М.) ишга туширилди ва бу цехда антранилат кислотаси ва госсиполь олина бошланди.

Бу цех Собиқ Иттифоқ Давлатларида биринчи бўлиб, Қўқон ёғ-мой комбинатида қурилган бўлиб, 10 та мамлакат технология бўйича патент сотиб олдилар. Бу эса паст навли ва нуқсонли чигитдан ёғ олиниб, уни олий ва биринчи навли оқланган ёғ олиш имконини берди.

1973 йилда цехда фильтр “Метик”ларни ўрнатилиши антранилат госсиполь олинишини амалга оширди.

1968 йилда чигитни ишлаб чиқаришга узатишда электрон автоматик тизими ишга туширилди.

1969 йилда экстракция цехи ҳаводаги бензин парларини аниқлаш автоматик қурилмасининг ўрнатилиши ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилашни, экологияга чиқарилаётган бензин парларини назорат қилиш йўлга қўйилди.

Чигит хўжалигидаги ишларни механизациялаштириш ишчиларнинг ишлаш шароитини яхшилади. Автомобилларданчигитни тушуриш учун автомобил тушурувчи, вагонлардан эса ҳаво ёрдамида тушуриш механизмалардан фойдаланиб келинмоқда. Бундан ташқари доимий ва қўзғалиб юрувчи механизмлардан фойдаланиб келинмоқда.

5 ва 6 секция омборларига винтли конвейрлар ўрнатилишикўзда тутилган.Комбинат илмий текшириш ва лойиҳалаш институтлари билан ҳамкорликда иш олиб боради. Илғор технологиялардан фойдаланиб ишлаган ҳолда тўққизинчи беш режадан олдин 2 июль 1975 йилда бажарилишига эришилди ва 17.5 млн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Бундан 18.7 минг тоннаси оқланган ёғни ташкил этди.

Меҳнат унумдорлиги 1970 йилга нисбатан 35.9%га оширилди. Чиигтни қайта ишлаш бўйича ҳар қандай технологик муаммолар институт илмий ходимлари билан ҳамкорликда еғиб борилади. Бир қанча изланишлар натижасининг ихтиролари асосида ёғ таркибидаги бензинни ҳайдаш усуллари топилди.

Натижада “КОМ”цехи қурилди. Бу эса нафақат Қўқонда, Ўзбекистоннинг барча заводларида паст навли ва нуқсонли чигитлардан юқори навли ёғ олиш имконини берди. Оқланган ёғнинг чиқиши 2-3% га кўпайди ва 339 минг сўм иқтисодий самара олинди.

МКҚИ цехидаги струйный турбулизаторлардан фойдаланиш қўшимча 4.5 минг оқланган I сорт ёғ ишлаб чиқарилишига олиб келди. Узлуксиз оқлаш тизимидан струйный смесителдан фойдаланиш бундан ташқари 11 та комбинатларда фойдаланила бошланди.

Шрот ишлаб чиқариш бўлимидаги “Дона шрот” ишлаб чиқариш ихтироси 547 минг сўм иқтисодий самара берди ва шротни озуқа сифатини оширди. 1965 йилдаги 664 минг тонна ишлаб чиқарилган донали шротдан 996 минг сўм фойда олинди.

Комбинат рационализаторлари ва ихтирочиларишлаб чиқариш технологиялар такомиллашувида ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. 131та таклиф қилинган рационализатор таклифларидан ҳаммаси ишлаб чиқаришда қўлланиб, 610 минг сўмлик иқтисодий самара олинди. 1973 йилда форпресс ва экстракция цехлар техник қайта жиҳозланиб, комбинатнинг қуввати суткасига 690 тонннадан 810 тоннага оширилди, ёки қуввати 17.5%га кўпайитирилди.

Юқоридагиларни амалга оширилиши йилда қўшимча 38 минг тонна қўшимча техник чигитни қайта ишлашга эришилди ва қўшимча 5.1 млн сўмлик оқланган ёғ реализация қилиниб, ундан олинган сойда 510 минг сўмни ташкил қилди.

Меҳнат унумдорлигини қўтариш, иқтисодий самарага эришиш йўлида тинмай илмий текшириш ва лойиҳалаш институтлари билан ҳамкорликда бир неча ишлар амалга оширилди

Булардан:

1. Техник чигит келаётган оқимини бир меъёрда узатувчи автоматик тизимини ишга тушириш. Иқтисодий самараси 37  минг сўмни ташкил этди.

2. Техник чигитни намлик даражасини аниқлаш автоматик анализаторларни ишга тушириш. Бундан ташқари баъзи бир технологик жараёнларни ва дастгоҳларни автоматлаштириш юзасидан институт олимлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

3. Янги илғор технологиялардан фойдаланиб ишлаш оқланган I нав ёғларини кўпайтиришга олиб келмоқда. Ёғли кислоталарни дистилляция қилиш цехида кубдаги температурани, прагенератордаги дефинил-оксид температурасини  назорат қилишини, шротни узатиш тизимидаги шрот температурасини назоратни автоматлаштириш технологик жараёнларни яхшилаш имконини берди.

Янги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Булардан: ўрик, узум, шафтоли, томат, данак крошкалар, соя ёғи ва антранилат госсиполи.

Қўйилаги чора-тадбирлар амалга оширилди:

1. Форпресс МП-68лар ЕТП-20га алмаштирилди.

2. Шнекли буғлаткичлар чанли буғлаткичларга алмаштирилди.

3. Автомобиль тортиш тарозиси РС-30ни ремонт қилиниб, ишга туширилди.

4. Данак заводи экстракция цехидаги дискли фильтларни ремонт қилиниб, ишга туширилди.

5. Эзиш станоги ВС-5ни 2 таси ремонт қилинди.

6. 200 м3 ли тиндирувчи сиғимларни ремонт қилинди.

7. “КОМ” цехига буғлаткичлар тайёрланиб, ўрнатилинди.

8. Экстракция цехидаги бензин конденсатини совуткичи алмаштирилди.

1977 йилнинг I чорагида ёғни мисцелла ҳолатида оқлаш режаси 4.3 минг тонна қилиб, бажарилди. Шрот омборида гранулланган шрот ишлаб чиқарувчи пресс агрегати “ОРБИТ -225” ишга туширилди. 1977 йилга келиб, оғир меҳнатни механизиялаш 58 %ни ташкил этди.

- Асосий ишлаб чиқаришни механизациялаш коэффициенти 79.2%ни ташкил этди.

- Ёрдамчи ишлаб чиқаришда -29%

- Энг оғир юк тушириш ва юклаш ишлари бўйича – 93%ни ташкил этди.

1977 йилдаги режалаштирилган 10 та чора тадбирларнинг 4 таси амалга оширилди. Бу тадбирларни амалга ошириш 23.4 минг сўм иқтисодий самара берган. Меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш режасиси бўйича (НОТ) данак заводи лабораториясидан 16 кишини қисқартирилиши натижасида меҳнат унумдорлиги 2%га ошди. 1977 йилдаги НОТ режаси бўйича олиб борилган чора-тадбирлар асосида 6.4 минг сўм иқтисод қилинган ва меҳнат унумдорлиги 0.9 %га оширилган.

1976 йилда ёғнинг табиий йўқотилишини камайтирилиши натижасида 241 тн ёғ иқтисод қилиниб, 148 минг сўм иқтисодий фойда олинди, оқланган ёғни чиқарилишининг ошириш ҳисобига 90 тн ёки 57 минг сўм иқтисод қилинган. Ҳаммаси бўлиб, 185 минг сўм иқтисод қилинган.

1977 йилнинг Iчорагида ёғнинг умумий йўқотилишини камайтирилиши ҳисобига 23 тн оқланган ёғ кўпайган ёки 13 минг сўм иқтисод қилинган. Меҳнат унумдорлиги:

1976 йилда 0.5%га, 1977 йилда – 1%га оширилган.

1976-1980 йилларга мўлжалланган техник прогрессининг режаси асосида қўйидаги ишлар бажарилган:

1. Учта “МП-68” пресси тўла таъмирланган.

2. Эскириб кетган 2 та “ВС-5” станоги алмаштирилган.

3. Шнекли буғлаткичларнинг 5-си алмаштирилган.

4. Данак заводидаги узум уруғини тозаловчи “УСМ”лар таъмирланган.

5. Соапстокни узлуксиз кўпиртириш ва ажратиш технологик тизими ишга туширилди.

 

I чорак 1977 йилда:

 

1. Пресслардан чиқаётган ёғли  кунжарани экстракторларга бериш олдидан шнекда ҳаво ёрдамида совутишни амалга оширилди.

2. Данак заводида 24 кишилик буфет ишга туширилди.

3. Электоцех бошлиғи Немец Л.Е. томонидан берилган рационализаторлик таклифидан 445 квт электр энергия иқтисод қилиниб, олинган фойда 0.3 минг сўмни ташкил этди.

1976 йилда 33 рационализаторлардан 41 та таклиф берилган бўлиб, 30 таси ишлаб чиқаришга жорий қилинди. Булардан 1 таси иқтисодий самара бўлиб, 15 минг сўмни ташкил этди. Берилган таклифларнинг ҳаммаси меҳнат унумдорлигини оширишга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини яхшилаш ва енгиллаштиришга, ишлаб чиқаришни фойдалигини оширишга қаратилган бўлиб, бир нечтаси иқтисодий самара берган.

     Авторлар томонидан берилган ҳар қандай таклифлар техник техник муаммоларни ечишга қаратилган бўлиб, булардан:

1. Автомобиллардан БПФШ-2М ёрдамида туширилаётганчигитни платформаларини тагига тўкилишини олдини олиш ва меҳнат шароитини яхшилаш мақсадида чигит тушурувчи БПФШ-2М ишлашини такомиллаштириш.

2. Ишлаб чиқаришга берилаётган чигитни автоматик равишда назорат қилиш қурилмасиниишга тушириш транспорт элементлардаги тиқилиб қолишлапр олдини олиш ва технологик дастгоҳларни хом-ашёсиз ишлашига йўл қўйилмай қолинди.

3. Данак заводини электр энергияси таъминлашни бор бўлган подстанциядан амалга оширилиб, лойиҳадаги 30 минг сўм маблағ сарфлаб қурилиши керак бўлган подстанциялар қурилмай, 30 минг сўм тежаб қолинди.

4. Форпресс цехидаги прессларни ёғлаш учун ускуна яратилиниб, прессларни ёғлаш вақти тежалди ва сифатини оширилди. Юқоридаги амалга оширилган ишлар маҳсулот сифатини оширишга ва ишлаб чиқариш унумдорлигини, фойдалигини оширишга қаратилган эди.

     Комбинат ишчиларини меҳнат шароитини яхшилаш борасида қўйидагилар амалга оширилди:

1. Аёллар учун медпункт қошида шахсий гигиена хонаси ишга туширилди.

2. Салфеткаларни ювиш хонасида қуритиш дастгоҳи ўрнатилди.

3. Данак заводининг бак хўжалигида санитар ҳолатни яхшилаш борасида қайта таъмирланди.

4. Ёғни оқлаш бўлимида шамоллаткичлар(вентиляторлар) ўрнатилиб ишга туширилди.

5. Шоҳимардондаги дам олиш маскани кенгайтирилди.

6. Чигит хўжалигидаги 5, 6 омборларнинг атрофига темир панжаралар ўрнатилди.

7. Ёш кадрларни тайёрлаш ва муҳандис-техник ходимларнинг техник савиясини ошириш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.1976 йилда 198 киши ўзининг техник савияларини оширдилар, 96 та янги ходим тайёрланди.

Булардан:

Якка тартибда ўқитиш бўйича – 31 киши;

Бригада ва группа бўйича -62 киши;

Курсларда – 3 киши

89 киши малакаларини оширдилар.

Булардан:

Ишлаб чиқариш курсларида – 43 киши;

Касб курсларида – 38 киши;

Асосий курсларда – 8 киши

Муҳандис техник ходимлардан 13 киши малакаларини оширдилар.

1976 йилда технологик ишчиларнинг ўртача разряди 3.37 ташкил этди.

Кадрлартайёрлаш мақсадидауқув комбинати кўргазмали қуроллар билан таъминланиши ҳал этилган.

     Умумий ишлар сонини 95%га ҳақ тўлашни мукофот тўлаш тизимига ўтказилган. Мукофот тўлаш,ишлаб чиқаришга режалаштирилган кўрсаткичларнинг ошириб бажарилиши хисобига амалга оширилади.

     1976 йилларда ишчи ва хизматчиларнинг иқтисодий билимини ошириш борасида кўп ишлар амалга оширилди. Иқтисодий билимларни тарғибот қилишга маълум шахслар тайинланиб, ҳаммаси олий маълумотга эгадирлар.

     Кадрларни ишдан кетиши 1976 йилда 168 киши бўлиб, булардан: 2 киши ИТР, 6 киши хизматчилар, 155 ишчилар, 5 та хар хил ишчилар.

     Ишчи-хизматчиларни дам олишларига ҳам алоҳида эътибор берилади. Шоҳимардонда ҳар йили сезонда 200 кишига мўлжалланган дам олиш маскани ишлаб келмоқда.

     Ишлаб чиқаришни режали равишда олиб боришда меҳнат интизоми муҳим аҳамиятга эга. Буни билган ҳар бир ходим меҳнат интизомига қаттиқ риоя қиладилар. Ҳар бир ноқуний ишлар бригада, цех мажлисларида кўриб чиқилиб, тегишли чора тадбирлар ишлаб чиқилади.сходимларни танлаш жойига қўйишга риоя қилинади, ва бунинг натижасида туриб қолишларни(простой)олди олинади.

     Меҳнат интизомини бузганлар учун ҳар ой ва йилнинг охирида тегишли чоралар кўрилиб, керак бўлганда кам ойлик тўланадиганишларга ўтказилиб, мукофот пулларидан маҳрум этиладилар.

     Муҳандис-техник ходимларнинг кўп самарали меҳнатлари, муҳандис-рационализаторларнинг изланишлари натижасида юқори меҳнат кўрсаткичларига эга бўлдиларки, қаторига 24 чорак 1 ўринни эгаллаб, озиқ-овқат Министрларининг, профсоюз қўмиталарининг(ССРИ) Кўчма Қизил байроғини қўлдан бермадилар.бундан ташқари бир неча маротаба шаҳар қўмитаси, шаҳар исполкомининг қўчма Қизил Байроғини қўлга киритдилар.

     1972 йилги меҳнат фаолиятининг кўрсаткичлари бўйича Марказий Қўмита ва Олий Советнинг Фаҳрий Ёрлиқлари билан тақдирландилар.

     1973-1974 йилги социалистик мусобақа якуни бўйича Марказий Қўмита, ССРИ Министрлар Советининг Қизил Байроғи билан, Марказий ёшлар Иттифоқининг димлом ва пул мукофоти билан тақдирланган.

     Коллектив собиқ ССРИ Озиқ-Овқат Министлигининг ва Марказий профсоюз қўмитасининг “Меҳнат Шуҳрати” китобларига, Ўзсовпрофнинг фаҳрий китобларига ёзиб қуйилганлар. Юқори меҳнат унумдорлигига эришилгани учун Нурчаев Эрматжон – Социалистик Меҳнат Қаҳрамони ва Ленин ордени билан, Арипов С.,Миръякубов Х., Бумарская О., Якубов Ю., Князев В., Никотин И., лар Меҳнат Қизил Байроқ орденибилан, Қурбонов М., Соломонова В.А., Розенштейн Г., Ҳамидов О., Ҳамдамов Ш., Возиянова Н.. “фаҳрий белги” ордени билан, 3-даражали Меҳнат Шуҳрати ордени билан – Межидов С., Меҳнат ўрнак кўрсатган медали билан - Полехина Н., Кравцова Е.В., Юрченко С., Шкаина Н., Қосимов М.лар тақдирланганлар.

     Бир қанча ходимлар Социалистик мусобақа ғолиблари, 9чи беш йиллик зарбдорлари белгиси билан тақдирланганлар.

     1975 йил 1 октябрдан Ўзбекистон Министрлигининг № 538 номерли қарорига асосан комбинат М.И. Калинин номи билан юритила бошланди. Комбинат 1976 йил 16 февралда ССРИ Олий Советининг қарори билан Меҳнатдаги катта ютуқлари эвазига “Меҳнат ҚизилБайроқ” ордени билан мукофатланган.

     1975 йилда ҳар хил мевали данаклардан ёғ ишлаб чиқариш учун данак заводи ишга туширилди. Узум, қовун, тарвуз, шафтоли, ўрик данакларидан ёғ ишлаб чиқарила бошланди. Республикада хўжалик совуни етишмаслигини хисобга олиб, совун цехи ишга туширилиб, суткасига 5 тндан совун ишлаб чиқарила бошланди. Шафтоли ва ўрик данакларининг пучоқлари куйдирилиб, энтеро ва гемосорбент олина бошланди.

     Майдаланган данак пучоқлари гемо-энтеросорбент олиш учун асосий хом-ашё хисобланди. 1988 йилда данак заводида КАУ ишлаб чиқариш учун асосий база хисобланиб ишлаб чиқариш цехларини қурилиши учун лойиҳа-мўлжалнома ҳужжатлари ишлаб чиқилди ва 1990 йилдан қурилиш бошлаб юборилди.

     1989-1990 йилларда янги техника режаси асосида форпресс цехидаги эскириб кетган пресслар МП-63 пресслар ЕТП-20 пресслари ўрнатилиши бошланди.

     1991 йилда “КОМ” цехига қора экстракция ёғини дистилляция қилиш учун Германиянинг СКЕТ фирмасида ишлаб чиқарилган замонавий технологияга эга бўлган уч поғонали дистилляторлар ўрнатилди.

     Шу йилларда асосий ва данак заводида технологик чиқинди сувлари яъни ишқорли, ёғни, кислотали, бензинли сувларни тозалаш иншооти қурилиш бошлаб юборилди. Гемо ва энтеросорбент қурилиши ҳам бошлаб юборилди.

     Асосий завод ҳудудида айланма сувларни совутиш иншооти ҳам жадал суръатлар билан бошланиб юборилди. Лекин 1992 йилларда маблағ билан таъминлаш имкони бўлмай қолиб, бу қурилишлар тўхтаб қолди.

     Ҳар йили хом ашёни тежаш, ёрдамчи материалларни норма кўрсаткичлари даражасида сарфлаш, бензинни иқтисод қилиш ва ишлаб чиқарилаётган товар сифатини яхшилаш бўйича тинмай тадбирлар амалга оширилиниб келинмоқда.

1994 йилда ЎЗбекистон Республикаси Давлат Мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб қувватлаш Қўмитасининг 1994 йил 29 июльдаги 501к-ПО сонли буйруғига асосан “Қўқон ёғ-мой” Комбинати “Қўқон ёғ-мой” ОТАЖга айлантирилди. 1994 йил 14 сентябрдаги мулкий ҳуқуқни тасдиқловчи № 616 сонли давлат ордери берилган ва биринчи Низом Жамғармаси 5155,0 минг сўм қилиб белгиланган.

     1997 йилга капитал таъмирланиш даврида экстракция ва “КОМ” цехилари қайта техник жиҳозланди. Экстракция цехида эскириб кетган 2та НД-1000 экстрактор технологик тизими олиниб, ўрнига битта НД-1250 экстрактори ўрнатилинди. Натижада экстракция цехининг ёнғин ва портлаш хавфи камайтирилди.

     “КОМ” цехида замонавий учпоғонали дистилляция қилиш тизими уланиб, ишга туширилди. Натижада қора экстракция ёғи(мисцелла)ни дистилляция қилиш йўлга қўйилиб, тайёр оқланган экстракция ёғини олиш амалгаоширилди.

     Бу эса экстракция цехидан чиққан қора экстракция ёғи(мисцелла)ни данак заводига оқлаш учун юборишдан анча қулай бўлди,табиийва умумий йўқотишларга чек қўйилди.

     1998  йилги мукаммал таъмирлаш пайтида чигитни тозалаш бўлими қайта техник жиҳозланилди. Янги замонавий УОХС ўрнатилиб ишга туширилди. Натижада цехда экологик, санитар холатлари яхшиланди. Ёнғин ва ва портлашхавфи камайтирилди. Юқоридаги қилинган қайта техник жиҳозланишлар 1998 йилда режада белгиланган 1 т чигитдан ёғ олиш учун сарфланган бензин миқдорини камайтирдик яъни 10.5 кгдан 8 кгча камайтиришга мувоффақ бўлинди.

“КОМ” цехида қора форпресс ёғини 1 км узоқликда жойлашган ёғни оқлаш цехига труба тизимлари орқали узатишга чек қўйилди ва умумий (общий) ва ашёвий(сырьевой) йўқотишларни камайтиради, натижада оқланган ёғни чиқиш фоизи ортади.

2000 йилда данак заводи ҳудидаёғни дезодорация қилиш тизими ишга туширилди. Бунинг натижасидааҳолига озуқа ёғи етказиб бериш миқдори кўпайтирилди.

2001 йилнинг бошига келиб данак заводи ҳудудида ёғни қадоқлаш цехи ишга туширилди. Бу ҳам аҳолини қулай ва сифатли ёғ маҳсулоти билан таъминлаш имконини берди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк Қўмитасининг 14.11.2002  йилдаги № 1668 сонли ордерига асосан, корхонанинг данак заводи ҳудудидаги ишлабчиқариш цехлари чет эл инвесторларига сотилиб, “Effektiv Oil” ҳорижий корхонасига айлантирилди. Шу муносабат биланданак ёғлари,хўжалик совуни,ДЖК маҳсулоти ва қадоқланган ёғ ишлаб чиқариш янги корхона зиммасига юклатилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мулк Қўмитасида 2002 йил 10 октябрда рўйхатга олинган 927-сонли шартномага мувофиқ “Қўқон ёғ-мой”ОАЖга қарашли номинал қиймати бўйича 7 964 497 сўмга, ёки жамият Низом жамғармасининг 14.43 фоизига тенг бўлган данак заводи мулки сотилганлиги муносабати билан жамиятда ўтказилган хатлов натижасида аниқланган:бомбадан сақлаш биноси – 4 851 170 сўм; айвон -2 489 602 сўм; НЎАва А биноси қиймати – 1 004 912 сўмга баҳоланиб, Низом жамғармасига 623 725 сўмлик қисми киритилиб, жами 7 964 497сўм Низом Жамғармаси тўлдирилди.

2007 йилда корхона ҳудудида Хом Ёғ Кислоталари цехи қуриб ишга топширилди. Бу ёғни рафинация қилиш жараёнидаги чиқинди (соапсток)ни қайта ишлаб, совун ишлаб чиқариш учун хом-ашё ҳисобланадиган ХЁК(СЖК) ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

2007  йилда Форпресс ва КОМ цехларида Украинада ишлаб чиқарилган ВНП 15 ва ВНП 30 фильтрлари ва Фильтр полицейскилар ўрнатилиб, ёғ таркибидаги чўкмаларни ажратиб олишда ёғ йўқотилишини камайтиришга, ишлаб чиқарилаётган ёғ сифатини оширишга эришилди..

2010 йилда ёғ таркибидаги ҳид ва чўкинмаларни тозаловчи Дезодорация цехининг ишга туширилиши ишлаб чиқарилаётган истеъмол ёғи  сифати ва миқдорини оширишга имкон берди. Шунингдек 1 ва 5 литр ҳажмдаги ПЭТ бутилкаларга ёғни қадоқлаш цехининг ишга туширилиши, ёғни аҳолига етказишда анча қулайликлар олиб келди.

2014 йилда форпресс цехидаги сепараторлар янги сепараторларга алмаштирилди.

Жамиятнинг 28.3 га тенг майдонда чорвачилик ва боғдорчиликка ихтисослашган ёрдамчи хўжалиги мавжуд бўлиб, ходимлар бепул сут билан, байрамларда гўшт билан таъминланадилар.