Главная
» » 2021 йил якуни багишланган навбатдаги Умумий йигилиш
Muhim faktlar, xujjatlar, So'ngi-yangiliklar

Хурматли акциядорлар!

 

«Қўқон ёғ-мой» акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги умумий йиғилиши 2022 йил 27 июнь куни соат 14-00 да Қўқон шахар, Мовароуннахр кўчаси 84 –уй манзилида ўтказилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2022 йил 27 июнь куни соат 13-00 дан 13-30 гача амалга оширилади. Электрон почта манзили ва телефон рақами:  (код 0373) 542-47-29; 542-24-82. kokand_mjk@mail.ru

 

Кун тартибидаги масалалар:

 

1. 2021 йилда жамиятда корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботи ва қабул қилинган қарорларини тасдиқлаш.

2. 2021 йилда жамият бизнес-режасининг бажарилиши ва молия-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан жамият бошқарув раисининг ҳисоботини тасдиқлаш.

3. 2021 йил якуни бўйича жамиятнинг бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб варағини тасдиқлаш.

4. Тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ва хулосасини тасдиқлаш.

5. Ташқи аудитор хулосасини тасдиқлаш.

6. 2021 йил якуни бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш.

7. 2022 йил учун жамият Бизнес-режаси ҳамда даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

8. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

9. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

10. Жамият бошқаруви аъзоларини сайлаш.

11. Жамият бошқаруви раисини ваколатини узайтириш ёки муддатдан олдин тугатиш.

12. Жамиятнинг 2022 йил молия-хўжалик фаолияти учун ташқи аудиторлик ташкилотини тасдиқлаш ва унинг хизматига тўланадиган ҳақнинг миқдорини белгилаш.

13. Жамият устави ва ички низомларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимлар билан янги таҳририни тасдиқлаш.

14. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси хулосасини хабар бериш шаклини тасдиқлаш.

Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлик вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.

Muallif: admin  1-06-2022, 17:27   Ko'rib chiqishlar: 17   
Hurmatli mehmon, Siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi bo'lib kirdingiz. Biz Sizga ro'yxatdan o'tishni yoki, saytga o'z nomingiz ostida kirishni tavsiya qilamiz.