Главная
» » Вниманию акционеров АО "КУКОН ЁГ-МОЙ"
So'ngi-yangiliklar

"ҚЎҚОН ЁҒ-МОЙ" АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

«Қўқон ёғ-мой» АЖ акциядорлари диққатига!

Қўқон шаҳар, Мовароуннахр кўчаси 84 – уй жамият мажлислар залида, 2016 йил 24 июн соат 14-00 да жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши ўтказилади.

Кун тартибидаги масалалар:

1.Акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2. 2016 йил якуни бўйича жамият бизнес-режасининг бажарилиши, молиявий-хўжалик фаолияти якунлари тўғрисида бошқарув раиси ҳисоботи.

2.Жамият Кузатув кенгашининг ҳисобот йилида корпоратив бошқарув тамойилларини бажарилиши бўйича ҳисоботи.

3.Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якунлари бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиқлаш ва ташқи аудиторлик текшируви хулосаси хақида.

4.Жамиятнинг 2016 йил якунлари бўйича бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоб-вароғини тасдиқлаш.

5.2065 йил якунлари бўйича жамият соф фойдасини тақсимлаш, дивиденд миқдори ва уни тўлаш тартибини тасдиқлаш.

6.Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

7.Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.

8.Жамият ижро органи аъзоларини сайлаш.

9. Жамият бошқаруви раисини сайлаш ва уни ишга ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини кўриб чиқиш.

10.2017 йил учун жамият ташқи аудиторини тасдиқлаш ва унинг хизмати учун хақ тўлаш миқдорини белгилаш.

11.Жамиятнинг 2016 йил учун белгилаган "Бизнес-режаси”ни, ўрта ва узоқ муддатга ривожлантириш бўйича стратегиясини тасдиқлаш.

12. 2016 йил якуни бўйича Жамиятда татбиқ этилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

13. 2017 йил учун Жамиятда татбиқ этилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш ташкилотини танлаш ва унинг учун ҳақ тўлаш миқдорини белгилаш.

13. Жамиятнинг янги таҳрирдаги ички ҳужжатлари ва низомларини тасдиқлаш.

14. «Qo’qon Yog’-Moy» АЖнинг 2016 йил якуни билан олинган соф фойдасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.07.2015 йилдаги 207–сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат улуши бўлган акциядорлик жамиятлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий этиш тўғрисида”ги қарори билан белгиланган самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини бажарилиши ҳамда корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижалари бўйича бошқарув ва ишчи органлари аъзоларига (кузатув кенгаши, ижроия органи, тафтиш комиссияси, ички аудит,) ва корпоратив маслаҳатчига ҳақ тўлаш, уларнинг вазифаларини бажариш билан боғлиқ харажатларини қоплаш ҳамда бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдорларини белгилаш.

15. Жамият ижроия органининг аффилланган шахслар билан тузиладиган битимларни ва йирик битимларни мустақил амалга ошириши учун жамиятнинг жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни аниқлаш ва уларнинг тузилишини маъқуллаш тўғрисида.

16. Жамиятнинг ўрта ва узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.

 

Акциядорларни рўйхатга олиш шу куни соат 13-00 дан бошланади.

 

Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакиллари эса ёзма ишончнома билан келишлари лозим.

 

Йиғилишни ўтказиш бўйича қўшимча маълумотлар олиш ва унда кўриладиган масалаларнинг хужжатлари билан танишиш учун қуйидаги манзилга ёки телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:

Қўкон шаҳар, Мовароуннахр кўчаси 84-уй. тел: (код 0373) 542-47-29; 542-24-82.

Электрон почта манзили: Kokand_MJK@mail.ru

Веб-сайт: quqonyogmoy.uz

Кузатув кенгаши

Muallif: admin  16-06-2017, 18:35   Ko'rib chiqishlar: 1358   
Hurmatli mehmon, Siz saytga ro'yxatdan o'tmagan foydalanuvchi bo'lib kirdingiz. Biz Sizga ro'yxatdan o'tishni yoki, saytga o'z nomingiz ostida kirishni tavsiya qilamiz.